Жаҳон | 09:30 / 01.02.2020
20447
2 дақиқада ўқилади

Британия 3,5 йиллик мунозаралардан кейин ЕИни тарк этди. Бу қандай бўлди?

31 январдан 1 февралга ўтар кечаси, брексит бўйича референдум ўтказилганидан 188 ҳафта ўтиб ниҳоят Британия Европа иттифоқини тарк этди. Лондон ва Брюсселда бунга тайёргарлик кўрилди, Борис Жонсон британларга «миллий уйғониш»ни ваъда қилди.

Фото: REUTERS

«Мен буни соғлом ва демократик қарор деб биламан. Менимча Европа иттифоқи 50 йилдан буён мамлакатимизга мос келмайдиган йўналишда ривожланмоқда», - деди Британия бош вазири Борис Жонсон жума куни брексит муносабати билан миллатга мурожаатида. У 31 январь куни Британиянинг «миллий уйғониши» учун бошланғич нуқта бўлишини маълум қилган.

Бош вазир янги Британияда миграция назорат қилиниши, эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этилиши, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш давом эттирилиши ва ниҳоят жиноятчиликка чек қўйилишини билдириб ўтган.

ЕИдан расмий чиқишнинг техник жиҳатларига кун давомида тайёргарлик кўрилди. Брюсселда Европарламент биносида британияликлар байроғи туширилиб, унинг ўрнини Евроиттифоқ байроғи эгаллади.

Европарламентдаги британияликлар делегацияси бир неча кун муқаддам йиғилиш залидан чиқариб юборилди. Парламентарий Жонатан Буллок шаҳарни тарк этаётиб автомобил ойнасидан британ байроғини ҳилпиратди.

Лондонда ҳам байроқларнинг мисли кўрилмаган концентрациясини кузатиш мумкин эди. Парламент биноси олдид брекситнинг минглаб тарафдорлари тўплланишди.

Жума куни Лондон кўчаларида брескит тарафдорлари ҳам, қаршилар ҳам акциялар ўтказишди. Парламент майдонида Leave Means Leave (Чиқиш керакми - демак чиқамиз») ҳаракати аъзолари намойиш уюштирди. ЕИ тарафдорлари маросимга миллий байроқ рангларидаги кийимларда ташриф буюришди.

Мавзуга оид