Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусга қарши асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар етарли – Бош вазир
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши барча зарур чораларни кўриб қўйган, деб баёнот берди Бош вазир Абдулла Арипов.
«Бизда етарли миқдорда дори воситалар захираси бор. Шу касалликка қарши курашувчи ходимлар учун ҳимоя воситалари етарли даражада. Ва энг муҳими, етарли даражада асбоб-ускуналарни харид қилиб, захирасини тайёрлашга улгурганмиз», – деди Арипов 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган брифингда.
«Ўзбекистон 24» телеканалида жонли эфирда чиқиш қилган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов эҳтимолий хатарга «барча вилоятлар тайёр» эканини билдирди.
Вазирнинг айтишича, Санитария-осойишталик агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари тегишли тайёргарликдан ўтказилган.
«Ходимлар эпидемия ва профилактика ҳолатларида қандай йўл тутиш кераклигини билишади», – деди Шодмонов.
Унинг қўшимча қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари иштирокида тренинглар ташкил этилган.
«Бундан ташқари, жойларда дори ва дезинфекция воситалари захиралари яратилган», – деди Соғлиқни сақлаш вазири.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Франциядан Тошкентга қайтган ўзбекистонлик аёлда коронавирус борлиги 15 март куни аниқланди.
Республикадаги барча таълим муассасаларида 2-3 ҳафталик таътил эълон қилинди, чегаралар ёпилмоқда.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026