Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар бермоқда Express.kz.
Хабарга кўра, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилган.
«Бугун эрталаб яна икки бемор аниқланди. Улардан бири 1959 йилда туғилган аёл бўлиб, аввалроқ унинг Москвадан келган эрида коронавирус аниқланганди», - деган Биртанов.
Унинг қўшимча қилишича, иккинчи ҳолат Олмаота-Сеул рейси билан келган 1995 йилда туғилган кишида аниқланган.
Вазирнинг маълумот беришича, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 8 кишига етган.
Маълум қилинишича, Қозоғистон президенти коронавирус сабабли мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганди.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024