Тиб илмида юксак муваффақиятга эришган Абу Али ибн Синонинг минг йиллар олдин айтилган ана шу фикрлари жуда долзарб. Чунки бугун Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Ҳукумат вирус тарқалишининг олдини олишга доир тегишли чора-тадбирлар кўришни бошлади. Аммо шуни айтиш керакки, ҳозирда вирусдан ҳам кўра энг катта хавф бу ваҳимага берилиш бўлиб қолмоқда.

Ана шундай вазиятда болгариялик врач Веселин Йоловнинг коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларини эслаб ўтиш ўринли. Доктор ўқувчиларига Facebook`даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган.

Улар қуйидагича:

  • 100 минг нафардан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 минг нафари Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг.
  • Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки:
  • 81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади.
  • Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир.
  • Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда.
  • Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ.

Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик, дейди болгариялик врач. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган.

Шу куни:

  • 26 минг 283 киши саратондан вафот этган;