Аввало айтиш жоиз, 13 майга қадар 65 минг киши Россиядан Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, чартер рейслар рўйхатига ёзилган.

Россияда миллионлаб ўзбекистонликлар истиқомат қилишидан келиб чиқилса, дипломатик ваколатхоналарга 65 мингта мурожаат бўлганини нотабиий ҳолат деб бўлмайди. Шу билан бирга, вазиятдан келиб чиқиб рўйхатдаги барчанинг ватанга қайтарилиши эҳтимоли камлигини ҳам таъкидлаш лозим.

Ҳозирча қайтиш истагини билдирганлар маълум мезонлар асосида саралаб олиняпти ва чартер рейсларда олиб келинмоқда – ватандошларни поездда қайтариш режаси бор-йўқлиги номаълум, ҳозирча расмийлар томонидан бу ҳақда бирор фикр билдирилгани йўқ.

Кутилаётган чартер рейслар

13-24 май кунлари хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 13та чартер рейс амалга оширилиши белгиланган. Шулардан 7тасида Россиядаги ўзбекистонликлар олиб келинади.

14 май куни Санкт-Петербургга режалаштирилган парвоз ҳақида, 13 майдаги Истанбул рейси билан бўлгани каби, маълумот берилгани йўқ. Россия шаҳарларига кутилаётган чартер рейслар рўйхати қуйидагича (барчаси Тошкентга қўниши режалаштирилган):

  • 16 май. Ростов-Дон — 11:00
  • 17 май. Қозон — 11:00
  • 18 май. Москва — 7:20
  • 19 май. Санкт-Петербург — 8:35
  • 20 май. Москва — 7:20
  • 23 май. Новосибирск — 13:00

Йўловчилар қандай танлаб олинади?

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, чартер рейсларда биринчи навбатда қуйидаги фуқаролар олиб келинади:

  • кексалар
  • касал фуқаролар
  • ҳомиладор ва болали аёллар
  • илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар.

Чипта нархи қанча?

Чартер рейслар учун чипталар нархи минимал тарифдан юқори бўлмаслиги