Қоидага биноан, автотранспорт воситалари салонида жами 4 нафардан ортиқ киши бўлмаслиги керак.

Айни пайтда пойтахт Тошкент шаҳрининг барча туманлари «сариқ» тоифага киритилган.

«Яшил» ҳудудларда автомобиллар ҳаракатига чекловлар аввалроқ бекор қилинган эди.

«Қизил» тоифадаги туман ва шаҳарларда эса 30 апрелдан эътиборан ўрнатилган тартиб амал қилишда давом этади: фуқаролар 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача иш жойига бориб-келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун транспорт воситаларидан фойдаланишлари мумкин.

18 майдан бошлаб, айрим ички йўналишлардаги авиарейслар ва йўловчи поездлари ҳаракати ҳам тикланади. Бунда йўловчилар олдиндан коронавирусга тест топшириши ва бошқа қатор талабларга риоя этиши зарур.

Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиақатновлар вақтларини эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» поездлар ҳаракати жадвалини эълон қилди

15 майдан бошлаб, ҳудудларнинг тоифасига қараб жами 20га яқин фаолият турларига рухсат берилган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони асосан карантиндаги фуқаролар ҳисобига ортиб бораётгани айтилмоқда. «Беморлар сони ортаётгани карантин чекловлари юмшатилиши билан боғлиқ эмас», – деб маълум қилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов.