Довул уйларнинг томини учириб юборган, электр ва газ таъминоти линияларини ҳам узиб ташлаган эди. Алоқа каналлари ишдан чиқиши оқибатида минглаб аҳоли телефон ва интернет алоқасидан узилиб қолди.

Кучли шамол оқибатида бир киши вафот этиб, 41 киши жароҳатланди.

Талафотни ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича Бухоро вилояти тезкор штаби маълумотига кўра, вилоят бўйича жами 5293та объектнинг том қисмига зарар етган, шундан 4800таси – якка тартибдаги уй-жойлардир.

Ўша куни вилоят бўйича 42 минг 400 дона йирик дарахтлар синган ёки қулаган. Бинолар остида ва дарахтлар остида қўйилган юридик ва жисмоний шахсларнинг 415та автотранспортига жиддий зиён етган.

Табиий офат давлат бюджетига камида 10 млн долларга тушди. Бундан ташқари, 20 минг тоннага яқин ҳосил йўқотилди.

Kun.uz 27 апрель кунги об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида нима учун олдиндан хабар берилмагани, нима сабабдан аҳоли кучли шамол бўлиши ҳақида огоҳлантирилмагани, бир кун аввал – 26 апрелда Хоразм вилояти ҳудудида кузатилган кучли шамол, ҳаво оқимининг кескин ўзгаришидан нима учун тезкорлик билан хулоса чиқарилмагани, фақатгина 27 апрелдаги офатдан сўнг Тошкентда одамлар ички ишлар ходимлари томонидан уйма-уй юриб огоҳлантирилгани бўйича масъуллардан изоҳ олди, содир бўлган ҳолатдан қандай хулосалар чиқарилгани билан қизиқди.

Мурод Содиқов – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари: