13 июнь куни «2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни ва кириш имтиҳонларига оид қуйидагилар белгиланмоқда:
Олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қабул қилинади. Абитуриентлар ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари (белгиланган ҳудудларда), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (барча ҳудудларда) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин.
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди. Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига 5 025 нафар талаба қабул қилинади. Жорий йилги магистратура учун қабул квотаси – 10 425 нафар.
Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари
















