Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашда самарасиз эканини маълум қилди
Безгакка қарши дори воситаси – гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашдаги фойдалилиги йирик тадқиқотлар билан тасдиқланмаган. Бу ҳақда 29 июлда ЖССТ вакили Майкл Райан маълум қилди, дея хабар бермоқда “Известия”.
Райаннинг таъкидлашича, кичик тадқиқотларда гидроксихлорохинни қўллашда муайян ижобий самара кузатилган бўлса-да, бироқ барча йирик тадқиқотлар ушбу дори воситаси қўлланишидан ижобий натижа кўрсатмаган.
ЖССТ вакилининг айтишича, гидроксихлорохин “коронавирусга чалинган беморлар ҳолатини яхшиламагани” ҳақида илмий тасдиғини топган кўплаб тиббий исботлар бор.
Ушбу воситанинг коронавирусга қарши самарасиз эканини АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи ҳам тасдиқлаган. Шунингдек, АҚШнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашдаги хавфидан огоҳлантирган.
Аввалроқ Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси бўлим бошлиғи Клара Ёдгорова ва иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева ҳам коронавирусни даволашда “Плаквенил” (гидроксихлорохин) дорисидан фойдаланмаслик кераклигини айтганди. Ўзбекистондаги сўнгги даволаш протоколидан ушбу препарат олиб ташланган.
Гидроксихлорохин безгакка қарши дори воситаси бўлиб, ундан баъзи давлатларда коронавирусни даволашда фойдаланилган. Июнда ЖССТ ушбу воситани коронавирусни даволашда дори сифатида қўллашни тўхтатишга қарор қилганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026