Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Бош прокуратура Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унда журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Фото: DPA
Кодекс лойиҳасининг 184-моддасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни уни ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Мазкур ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz сайтида “Жазо кетидан жазо. Қонунчилик жараёни ОАВга нисбатан бирёқлама ишлаяпти(ми?)” сарлавҳали мақола эълон қилиниб, унда журналист ва блогер фаолиятига тўсқинлик қилганлик, сўз эркинлигига таҳдид қилганлик учун ҳеч қандай қонуний жавобгарлик белгиланмагани, аксинча ҳадеб уларнинг масъулиятини оширувчи, қатъий талаблар қўювчи қонунлар ишлаб чиқилаётгани танқид қилинганди.
Мавзуга оид
19:07 / 24.10.2025
ИИБ бошлиғи устидан суд: “Давлат сири” деган важ билан судда ОАВ иштироки чекланди
18:11 / 24.10.2025
Вояга етмаган шахсни озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати 1 ойгача қисқартирилди
23:02 / 21.10.2025
«Уни онанг сотиб олган, аҳмоқ» – Трамп маъмурияти журналистга яна қўполлик қилди
19:29 / 04.09.2025