Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида мансабдор шахсларнинг коррупциявий жиноятлари сабаб бюджетга 20,9 миллиард сўм зарар етказилган
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг январ ойидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 177 нафар мансабдор шахс турли кўринишдаги коррупциявий жиноятларни содир этгани учун жавобгарликка тортилган. Бундай жиноятлар оқибатида давлат бюджетига етказилган моддий зарар миқдори 20,9 миллиард сўмдан ошган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Мазкур жиноятлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда уларнинг:
- 9 таси (барчаси 2020 йилда) банк,
- 6 таси (барчаси 2020 йилда) олий таълим,
- 18 таси (17 та 2020 йилда, 1 та 2021 йилда) халқ таълими,
- 31 таси (30 та 2020 йилда, 1 та 2021 йилда) соғлиқни сақлаш,
- 16 таси (15 та 2020 йилда, 1 та 2021 йилда ) мактабгача таълим,
- 1 таси (2020 йилда) адвокатлар,
- 4 таси (2 та 2020 йилда, 2 та 2021 йилда) солиқ,
- 18 таси (16 та 2020 йилда, 2 та 2021 йилда) ички ишлар,
- 6 таси (барчаси 2020 йилда) МИБ,
- 62 таси (56 та 2020 йилда, 6 та 2021 йилда) бошқа корхона ва ташкилот ходимлари томонидан содир этилгани аниқланган.
Таҳлилларга кўра, вилоятда бюджет маблағларини талон-торож қилишнинг турли коррупциявий схемалари кенг илдиз отган. Қайд этилишича, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган ўрганиш ва текширишларда аниқланган ҳолатлар бўйича прокуратура органлари томонидан 93 та жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки терговларда бюджетга жами
8 миллиард 688 миллион сўм зарар етказилгани аниқланиб, ундан 8 миллиард 510 миллион сўм қайтарилиши таъминланган.
Мавзуга оид
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
19:16 / 08.01.2026