Бугун, 28 июл куни “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

Тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади. 

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади. Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади. Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади. ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 14 июл куни парламент депутати Дониёр Ғаниев Ички ишлар вазирлигига асосланиб, “тонировка” нархини камайтириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилганди.

Бу йил баҳор охири ва ёзнинг илк кунлари анча жазирамали келди. 31 май куни Ўзбекистонда 80 йиллик ҳарорат бўйича мутлақ максимум қайд этилди. 3–7 июнь ҳамда 5, 7 ва 8 июль кунлари эса Тошкентда уч асрнинг максимум ҳарорати кузатилди.

Айни пайтда автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 1 йилга 5 БҲМ –