Монополиялар ҳар доим ҳар қандай жамиятда ривожланишга ва бозор иқтисодиёти шаклланишига тўсқинлик қилиб келган. Улар истеъмолчиларни эркин ҳамда оқилона танлов имкониятидан маҳрум этади.

Монополист ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотини сифатли қилиб чиқаришга уринмайди, чунки барибир унинг маҳсулотини сотиб олишдан бошқа танлов йўқлигини билади. Маҳсулотга кам харажат қилиб қимматроқ сотиш – ҳар бир тадбиркорнинг истаги. Бу табиий. Аммо бу истак халқнинг зарарига хизмат қилмаслиги зарур, аксинча, мамлакат гуллаб-яшнашининг омилига айланиши учун рақобат керак.

Шу сабаб Ўзбекистонда рақобат муҳитини ривожлантириш учун президентнинг бир қатор муҳим фармон ва қарорлари қабул қилинди. Уларда рақобат ва монополияга қарши курашиш соҳасида чора-тадбирлар ва сиёсат уйғунлигини, эркин ва рақобатбардош бозорни шакллантириш билан боғлиқ ишларни амалга оширишга бевосита Монополияга қарши кураш қўмитаси жавобгар ташкилот сифатида белгиланди ва 2019 йилда қайта тузилди.

Аммо охирги пайтларда қўмитада амалга оширилаётган ишлар турли шубҳа ва гумонларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, ходимларнинг оммавий равишда ўз лавозимларини тарк этиши.

Матбуот хизмати ходимлари тўлиқ таркибда ишдан кетгани ҳақида эълон қилишди, қўмита расмий сайтида бир қанча бўлим ва бошқарма бошлиқларининг ўрни вакантлигидан ҳам анча ходимлар ишдан кетганини сезиш қийин эмас.

Бу маълумотларни охирги олти ойда кўплаб бўш иш ўринлари мавжудлиги юзасидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Vacancy.argos.uz сайтида жойлаштирилган саккизта эълон ҳам тасдиқлайди. Апрель ойида президентнинг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги қароридан