Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ХТБга янги раҳбар тайинланди
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш учун янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: edu.uz
Қайд этилишича, халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти ва барча туман халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ таълими тизими масъул ходимлари, мактаб директорлари ва педагоглар олдида турган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Ҳозирги кунда вакант бўлган Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш Яшин Султоновга юклатилди.
Яшин Султонов мазкур тайинловга қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Ўқув-таълим-таъминот” ДУК директори вазифасида фаолият юритган.
“Йиғилиш сўнгида янги раҳбарга пойтахт мактабларида таълим сифатини яхшилаш, мактаб таълимини ривожлантириш ҳамда намунавий даражага олиб чиқиш борасида тегишли вазифалар юклатилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Тошкент шаҳар ХТБга 2020 йил кузидан буён Козимжон Ҳасанов раҳбарлик қилаётганди.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026