Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди
Нурободга халқ депутатлари вилоят кенгаши котибият мудири ҳоким бўлган.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 14 март куни Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган.
Сессияда депутатлар томонидан Йўлдошев Шерали Мамараимович номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Шерали Йўлдошев 1971 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар у халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, 2017 йил ёзидан буён Нуробод туманига раҳбарлик қилиб келган Фахриддин Зоиров 2022 йил февралида президент иштирокидаги йиғилишда ишдан олинганди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Нуробод туманидаги мактаб ўқувчисига олимпиададаги иштироки учун ҳокимият томонидан эски ноутбук берилиши воқеаси шов-шув бўлган, бу воқеа ортидан қатор мутасаддилар, жумладан туман ҳокими ўринбосари ишдан кетганди.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Оқдарё ва Булунғур туманларида ҳам янги ҳокимлар иш бошлаганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024