Адлия вазирлиги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишига доир тартиб бекор қилиниши ортидан келиб чиққан норозилик ва муҳокамаларга муносабат билдирди.

“Қонунда мавжуд эмас”ми?

Вазирлик энг аввало “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга эътибор қаратган. Қонуннинг 24-моддасида шундай дейилади:

“Ишлаб чиқувчи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади”.

Адлия вазирлиги бу модданинг “қонунчиликда белгиланган тартибда” деган қисмига урғу қаратган ҳолда, “қонунда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилиши шартлиги ҳақида талаб мавжуд эмас” деб баёнот берди.

Бироқ таъкидлаш лозим, президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги қарорида 2018 йил 1 майдан бошлаб барча (!) НҲҲ лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган эди.

Президентнинг 2021 йил 15 мартдаги қарорида эса барча (!) НҲҲ лойиҳалари мажбурий тартибда (!!) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши кўзда тутилганди.

Айни шу қарорлардаги талаблар – “қонунчиликда белгиланган тартибда” деган қоиданинг тўғридан тўғри ифодаси. Яъни, қонунда қонуности ҳужжатига ҳавола кўрсатилган, қонуности ҳужжат вазифасини эса президентнинг иккита қарори бажармоқда. Шундай экан, Адлия вазирлигининг