Ўзбекистон | 17:34 / 06.06.2022
11663
1 дақиқада ўқилади

Миллий антидопинг агентлигига янги раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига Абдушукур Содиқов тайинланди. У мазкур лавозимда Нодиржон Турсуновнинг ўрнини эгаллади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига Абдушукур Абдужамилевич Содиқов тайинланди. Бу ҳақда Телеграмдаги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Агентликка 2018 йил мартидан буён раҳбар бўлган Нодиржон Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинган.

Профессор Абдушукур Содиқов Тошкент тиббиёт академиясида ассистент, доцент, сўнгра Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бош бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошлиғи лавозимларида ишлаган. Кейинроқ Андижон давлат тиббиёт институти ректори бўлган, 2017 йил февралидан Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Абдушукур Содиқов 2018 йилдан бери МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид