Гарчи ИИВ автомобил ойнасини қорайтириш бепул бўлиши кутилаётгани ҳақида маълумотга эга эмаслиги айтилган бўлса-да, 1 июлдан бу борада жиддий ўзгариш бўлиши кутилаётгани ҳақидаги гап-сўзлар тинмаяпти. Kun.uz интернет фойдаланувчилари томонидан билдирилган айрим изоҳларни жамлади.

“Аслида тонировка – автомобиль эгасининг ҳаққи. Моторни алмаштиргани йўқ, ғилдиракнинг катта ё кичигини қўйгани йўқ, ўзини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилмоқчи холос. Худди қишда иссиқ кийим кийгандек гап бу” — Неъмат Баҳриддинов

“Инсон ўзини иссиқдан ҳимоя қилиш учун пул тўлаши бу кулгили ҳолат. “Ўзбекистон 24” каналини қўйсанг, тинмай инсон қадри ҳақида гапиради. Қани инсон қадри?” — Асқар Абдуллаев

“Кўришни 90 фоиз чеклайдиган бахмал пардага рухсат бор, лекин ичкаридан ҳамма нарса кўриниб турадиган тонировкага рухсат йўқ! Жуда мантиқсиз ҳолат” — Баҳодир Мамажонов

“Ҳеч бўлмаса автомобиль ойналарини мавсумий қорайтиришга рухсат бериш керак. Жуда бўлмаса ёз ойларида. Халқ ҳақида қайғуриш бошланган экан, қабул қилинаётган қонунлар ҳам шунга мувофиқ бўлиши керак” — Шерзод Исмоилхўжаев

“Мен шахсан тонировка бепул бўлиши тарафдориман. Бироқ тез орада автомобилга радиомагнитофон ёки гиламча ўрнатиш учун ҳам солиққа тортишларидан хавотирдаман. Чунки фақат бизнинг мамлакатдагина аҳолидан машина ойналарини қорайтириш учун 2000 доллар олишни ўйлаб топиш мумкин” — Шерхон Назаров

“Тонировка пулли бўлиши учун ҳеч қандай асос йўқ аслида. У текин бўлиши керак” — Абдураҳмон Пардиев

“Нафақат шахсий автомобиллар, жамоат транспортлари – автобус ва “маршрутка”ларнинг ойналарини тонировка қилиш бепул бўлиши керак. Аҳолининг катта қатлами шундай транспортдан фойдаланади. Ёзда кондиционерсиз автобусда юриш жуда қийин. Ҳеч бўлмаса ойналари қорайтирилса, йўловчиларга анча енгиллик бўларди” — Умида Музаффарова

“Тонировкани пуллаётган амалдорларнинг машинаси 100 фоиз қорайтирилган. Қорни тўқнинг қорни оч билан иши йўқ” —