Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 22 ёшли йигитни дўппослаб ўлдиришди
Чироқчи туманида икки киши йигитни дўппослаб, унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда йигит туман касалхонасида вафот этган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 12 август куни соат 1:30 ларда Чироқчи тумани “Галабек” МФЙда яшовчи Ҳ.О. қўшни қишлоққа борганида фуқаролар А.М. ва Қ.М. билан жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида фуқаролар А.М. ва Қ.М. 22 ёшли Ҳ.О. ни уриб, унга оғир тан жароҳатлари етказган.
Оқибатда, жабрланувчи Ҳ.О. Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йигит олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 2022 йил 12 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаролар А.М. ва Қ.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб, улар Жиноят просесуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Аввалроқ, 23 ёшли йигитнинг жасади Қарши магистрал каналидан топилган. Марҳумнинг яқинлари йигит бир гуруҳ шахслар томонидан дўппосланиб, каналга ташлаб юборилганини айтганди.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026