Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кунжутлитепа археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди
Яккабоғ туманида яшовчи шахс Кунжутлитепа археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юборган.
Фото: Бош прокуратура
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи шахс археология ёдгорлигини бузиб ташлагани учун қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу шахс масъул идоралар бир неча бор огоҳлантирганига қарамасдан, ҳудудда жойлашган Кунжутлитепа археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодекси 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, суд ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.
Бундан олдин Наманган вилоятида жойлашган Ўрдатепа ёдгорлиги бир қисми бузиб ташланиб, ўрнига уй қуриб олингани аниқланганди.
Аввалроқ эса, Намангандаги Гаистонтепа археология ёдгорлиги жойлашган жой ноқонуний равишда фуқароларга далаҳовли қуриш учун ажратилгани, 80 млрд сўм зарар етказилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:48 / 06.02.2026
Қашқадарёда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
11:12 / 24.01.2026
Қашқадарёда қор бўронида қолиб кетган 10 нафар фуқаро қутқарилди
19:32 / 18.01.2026