25 ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликларга барҳам бериш куни. Шу муносабат билан Тошкентда халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Болгария, Қирғизистон каби мамлакатлардан халқаро экспертлар ва меҳмонлар иштирок этди.
Эътиборлиси, бу масалага масъул бўлган Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сенатнинг Гендер тенглик масалалари қўмитасидан бирор вакил келмади. Конференция модератори, халқаро эксперт Лола Саидова Kun.uz билан суҳбатда бу жуда ҳайратланарли ҳол эканини айтди.
“Бу конференцияга жуда кўпчиликни таклиф қилган эдик – Гендер комиссияси аъзолари, Сенат аъзолари, депутатлар, Хотин-қизлар қўмитасидан мутасаддилар келиши керак эди. Хотин-қизлар қўмитасидан бирорта масъул ходим келгани йўқ ҳатто. Бу жуда ҳайратланарли ҳол.
Конференцияда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича муаммоларимиз, оғриқли нуқталаримиз кўплиги ҳақида гапирдик. Ҳар куни аёллар жабр кўраётгани сир эмас”, – дейди Саидова.

Шу ўринда, сўнгги бир ойнинг ичида Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг айрим мисолларини санаб ўтамиз:
- Сирдарёда эркак хотинини ғишт билан уриб ўлдирди.
- Бухоролик 22 ёшли йигит хотини ва 5 ёшли ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди
- Жиззахда аёл маст эри томонидан уриб ўлдирилди.
- Фарғонада 38 ёшли аёлга эри болта билан оғир тан жароҳати етказди.
- Яна Фарғонада яқинда кўзи ёриган келиннинг жасади сувдан топилди.
- Тошкентда Қашқадарёдан келган аёл эри ва қайнотаси томонидан зўрлик билан автомобилга босиб







