Украинадаги урушнинг 295-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 15 декабр куни тонгда оккупация остидаги Донецк 2014 йилдан буён энг кучли даражада ўққа тутилди (россиялик ҳарбий мухбир Андрей Руденконинг айтишича, шаҳарга бир вақтнинг ўзида 40 та снаряд ёғдирилган). Маҳаллий расмийлар ҳужумда Украина ҳарбийларини айблаган. Россия томонидан тайинланган мэр ҳужум оқибатида беш киши жабрланганини маълум қилди.
  • Полша Сейми Россияни «терроризм ҳомийси бўлган давлат» сифатида тан олди.
  • Хабаровскда яшовчи киши Украинага «давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар»ни сотишга уринишда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
  • Брянскда суд Удмуртия аҳолиси вакилини Украина томонида жанг қилиш учун йўл олишда айблаб, беш йилга қамалди.
  • Россия армияси Херсонни ўққа тутди. Икки киши ҳалок бўлган. Шаҳар тўлиқ электр таъминотидан узилган.
  • Днепропетровск области ҳам ўққа тутилиши оқибатида 65 ёшли киши ҳалок бўлган. Маҳаллий област кенгаши фуқаролик инфратузилмаларидаги жиддий вайронгарчиликлар ҳақида хабар берган.
  • Россияда фронт ҳудудида окоп қазиш ва истеҳкомлар қуриш учун ишчилар ёллаш бошланди. Avito, «ВКонтакте» ва HeadHunter сайтларида шу мазмундаги эълонлар жойлаштирилган.
  • Украина армияси бош қўмондони Валерий Залужний Россия 200 мингга яқин янги аскар «тайёрлаётгани» ва яна Киевга ҳужум бошлаши мумкинлигини айтди.
  • Полша полицияси штаб-квартирасида Украинадан келган совға портлаб кетди