Ўзбекистон | 16:26 / 30.12.2022
34730
2 дақиқада ўқилади

Ўзгаришларга бой кун: янги вазирлар тайинланиши ва вазирлар ўрни алмашиши кутилмоқда

Бугун, 30 декабрь санаси жиддий ўзгаришлар ва хабарларга бой кун бўлиши кутиляпти. Президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида эрталабдан тарқалган гаплар кун давомида ўз тасдиғини топмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, 2021 йилнинг ноябр ойида соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Беҳзод Мусаев ўз лавозимидан озод этилган. Ҳилола Умарова эса мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди. У 2020 йилдан бери Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори бўлиб ишлаган.

Шунингдек, расман тасдиқламаган маълумотларга кўра:

  • Беҳзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига ўтиб, шу кунга қадар соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаб келган Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири бўлиши;
  • Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши;
  • Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов эса табиат ресурслари вазири бўлиши кутилмоқда.

Бундан аввал Холбўтаев Нодиржон (Нодир Жонузоқ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳамда президентнинг тегишли фармони билан Владимир Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига шу пайтгача халқ таълими вазири бўлиб ишлаган Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Мавзуга оид