Жаҳон | 15:53 / 02.02.2023
22089
6 дақиқада ўқилади

«Украинадаги ҳар кунги реаллик» ва Бахмутда окоп қазиётган жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 343-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Россия қўшини Краматорск шаҳри марказини ўққа тутди. Ракета турар жой биносини вайрон қилган, тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлиб, яна 18 киши жароҳатланган. Президент Зеленский Краматорск ўққа тутилиши оқибатларини «мамлакатнинг ҳар кунги реаллиги» деб атади.
  • АҚШ Украинага 150 километр масофага ҳаракатланувчи GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталарини тақдим этади. Ракеталар 2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетида бўлади, бу ҳақда шу кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
  • Украинага Австрия президенти Александр Ван дер Беллен ташриф буюрди. У Бучада бўлди ва Киевда Володимир Зеленский билан учрашди. Ван дер Беллен Австриянинг нейтрал мақоми ва Қуролли кучлар бюджетидаги тежамкорлик сиёсати Австрия Украинага қурол етказиб беришига имкон бермаслигини, шу билан бирга ушбу мамлакат «урушни якунлашнинг барча дипломатик йўлларини қўллаб-қувватлаши»ни билдирди.
  • Евгений Пригожин «Вагнер» ХҲК жангчилари Донецк областининг уч киши яшовчи Сакко ва Ванцетти қишлоғини эгаллаганини маълум қилди. Россия мудофаа вазирлиги ва Украина ҳукумати бу баёнотга муносабат билдирмаган.
  • АҚШ Америка-Россия инвестиция фондидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 135 миллион доллар ажратди.

Краматорск марказига зарба 

1 феврал куни кечқурун Россия қўшини Украина назоратидаги Краматорск шаҳрига зарба йўллади. Украина миллий полициясига кўра, шаҳар марказида камида саккизта кўп қаватли уйлар шикастланган. Уч киши ҳалок бўлиб, 18 киши яралангани маълум.

Володимир Зеленский ушбу ҳодиса айбдорларига «шафқат қилинмаслиги»ни маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги ҳозирча ушбу шаҳар бўйлаб берилган зарбаларга муносабат билдирмади. Қуйида ушбу ҳужум оқибатлари акс этган кадрлар.

Россияликлар ракетасидан вайрон бўлган уйнинг юқоридан кўриниши
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик қутқарувчилар ракета зарбаси келиб тушган турар жой биноси харобалари остидан омон қолганларни қидирмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Краматорскда харобалар остидан топилган тинч аҳоли вакили жасади
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучлари Бахмут атрофида мудофаа линиялари ҳозирламоқда

РФ армиясининг Донецк области Бахмут шаҳрига юриши давом этмоқда. The New York Times нашри ёзишича, Россия қўмондонлиги жанг олиб бориш тактикасини ўзгартирган. Ёзда РФ қўшини Бахмут ва унинг атрофидаги ҳудудларни аввалига ҳафталар давомида ўққа тутиб, кейин штурм қилган бўлса, энди 2022 йил 21 сентябрида эълон қилинган сафарбарлик доирасида урушга жалб қилинганлардан иборат кўп сонли пиёдалар билан бостириб келмоқда. Шу билан бирга, Украина томонига кўра, россияликлар аввалги ойлар билан солиштирганда кўпроқ йўқотишларга учрамоқда.

Бахмутдан тахминан 20 километр масофадаги Часив Яр ўққа тутилишидан қолган излар
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Бахмут атрофидаги фронт чизиғини мустаҳкамлаш учун келтирилган қурилиш материаллари туширилишини назорат қилмоқда. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик жангчилар Бахмут атрофида ҳарбий истеҳкомлар барпо этишмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдан узоқ бўлмаган ҳудудда окоп қазиётган украиналик ҳарбийлар
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Донбасс фронтидаги украиналик зенитчилар 

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив областида эксгумация жараёни 

Боровая посёлкасида яшаган, 2022 йил 14 апрел куни эвакуация чоғида россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган ва маҳаллий шифохона ҳудудига кўмилган Светлана Шабанованинг жасадини экскаватор орқали қазиб олиш жараёни. Боровая Изюм шаҳридан 30 километр шимоли-шарқда жойлашган. Украина армияси бу посёлкани 2022 йил 3 октябрида озод этганди.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Бороваядаги қабристон ишчилари Светлана Шабанованинг эксгумация қилинган жасадини олиб кетишмоқда
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Харкивда вайрон бўлган болалар боғчасидаги ўйинчоқлар

Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

 

Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Черниҳив областида блэкаут

Количовка қишлоғида яшовчи киши электр энергиясини режали ўчириш вақтида қоронғи кўча бўйлаб кетмоқда. Украина ҳукумати 2022 йил октябридан мамлакат энергия тизими ёппасига ўққа тутила бошлагач, шундай режим жорий этган. Бу вақтда энергетика хизматлари шикастланган тизимларни тиклаш билан банд бўлишади. Количовка Черниҳивдан тахминан 10 километр жанубда жойлашган. Шаҳар атрофида жанглар кенг кўламли босқиннинг илк кунидаёқ бошланганди. 2022 йил 3 апрелида Украина қуролли кучлари Количовка ва атрофдаги бир қатор қишлоқларни қайтариб олган, Россия қўшини 6 апрел куни Черниҳив областидан бутунлай чекинган эди.
Daniel Cole / AP / Scanpix / LETA

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид