Украинада урушнинг 347-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • WSJ Россия ва Эрон Татаристонда Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронларини ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
  • «Руси сидящей» ташкилоти раҳбари Ольга Романова «мудофаа вазирлигидан бўлган» кишилар Кузбассдаги колониядан 50 нафар маҳбусни олиб кетишгани — ва «бу каби ҳолатлар ҳақида ҳаммаёқдан хабар келаётгани» ҳақида маълум қилди.
  • Украина нашрлари, шунингдек Рада депутатлари Украина мудофаа вазири Олексий Резников яқин кунлар ичида истеъфога чиқиши ҳақида хабар берди.
  • Одессада аҳолининг 40 фоизи нимстанциядаги авария туфайли токсиз қолди. Одессадаги ўқув муассасаларида 6 ва 7 феврал кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди.
  • 5 феврал куни тонгда Харкив ўққа тутилди. Украина ҳукумати ракеталардан бири турар жой биносига, бошқаси — университет биносига келиб тушгани, беш киши жабрланганини хабар қилган.
  • Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Бенет уруш бошидаги музокаралар чоғида Владимир Путин унга Украина президенти Володимир Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда бергани ҳақида гапирди.

Харкив ўққа тутилиши оқибатлари

5 феврал тонгида  Харкив марказига ракеталар учиб келди. «Суспильне» телеканали хабар беришича, россияликлар зарбаси оқибатида беш киши яраланган. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг маълумотига кўра, шаҳарнинг Киев районига С-300 тизимининг икки ракетаси йўлланган. Улардан бири Шаҳар хўжалиги миллий университети бош корпусининг юқори қаватига урилган. Иккинчи ракета унга яқин жойлашган тўрт қаватли уйга қулаган, жами беш киши яраланган. Шаҳар мэри Харкивнинг бу районига ҳарбийлар жойлаштирилмаганини маълум қилган.

Харкивдаги Шаҳар хўжалиги миллий университети ўққа тутилиши оқибатлари