Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оққўрғонда археология ёдгорлигининг ер майдони ижарага бериб юборилгани аниқланди
“Шоҳрухия шаҳристони” археология ёдгорлиги ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилган ҳамда тарихий объектга 315 млн сўм зарар етказилган.
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги “Шоҳрухия шаҳристони” археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани маълум бўлди. Ҳолат прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Мазкур ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга 315 млн сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари “Қийритепа” археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоотининг қурилишига йўл қўйиб беришган. Бунинг оқибатида тарихий объектга 180 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолатлар юзасидан тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига 4,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланганди.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026