Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчихона Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини Украина билан чегарадош ҳудудларга боришдан тийилишга чақирди
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош вилоятларига саёҳат қилишдан, одамлар гавжум жойларга боришдан тийилишга чақирди.
“Элчихона Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош вилоятларига саёҳат қилишдан, одамлар гавжум жойларга боришдан тийилишга чақиради.
Ахборот майдонидаги тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ҳамда қабул қилувчи давлат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилишингизни сўраймиз. Қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлайди”, — дейилади элчихона баёнотида.
Маълум қилинишича, зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларидан Москва шаҳридаги элчихона ягона Колл-марказига зудлик билан мурожаат қилишлари мумкин.
Айни вақтда Россияда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ва мамлакат Мудофаа вазирлиги ўртасида анчадан бери давом этаётган можаро ўзининг авж нуқтасига етган.
Пригожин Ростов шаҳрини эгаллаб, Москвага “адолат марши” бошлагани ҳарбий тўнтариш уюштиришга уриниш сифатида қабул қилинди ва ФХХ қуролли тўнтаришга уриниш моддаси бўйича иш очди. Хорижий нашрларга кўра, Москва ҳарбий гарнизони жанговар ҳолатга келтирилган, СОБР ва ФХХ Дон трассасига блокпостлар ўрната бошлаган.
Россия президенти Владимир Путин собиқ ошпазининг бу ҳаракатларини “орқадан берилган зарба” ва “хиёнат” деб баҳолади.
Мавзуга оид
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025