Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маманбий Омаров транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Маманбий Омаров Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори билан Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлади.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Маманбий Омаров Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритган.
Ундан аввал у Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Жорий йилнинг июл ойи бошларида транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов лавозимидан озод этилди. 2021 йил мартида транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026