Дин ишлари бўйича қўмита жорий йил 7 март куни Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини маълум қилди. Соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган этиб белгиланган қўмита ушбу янгилик ҳақида фақат расмий сайтида ёзган. Аҳоли энг кўп фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда қўмитанинг расмий саҳифаларида бу ҳақда маълумот берилмаган.
Маълум қилинишича, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун якка тартибдаги лицензия юридик шахсларга тақдим этилади. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
1) Қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ариза:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
- тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари.
2) Лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Зиёрат» жамғармасига 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларнинг тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
3) «Умра» тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;
4) «Умра» хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлигининг «Умра» лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;
5) Зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания(лар) билан тузилган ҳамкорлик шартномаси















