Буюк Британия гипертовушли ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди
Мудофаа вазирлигига кўра, синовлар олти ҳафта давом этган. Ушбу двигател оддий ракеталарга нисбатан узоқроқ парвоз қилиш имкониятини тақдим этади.

Фото: gov.uk
АҚШдаги NASA Langley тадқиқот марказида гипертовушли двигател устида 233 та муваффақиятли статистик синов ўтказди. Синовлар Мах тезлик кўрсаткичларининг барча диапазонини қамраб олган ва двигател конструкцияси ишончлилигини тасдиқлаган. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Гипертовушли қурол учун двигателни яратиш билан Буюк Британия ва АҚШнинг махсус муассасаларидан иборат гуруҳ шуғулланмоқда. Ишлар Буюк Британиянинг Мудофаа фан ва технологиялар лабораторияси раҳбарлигида олиб бориляпти. Гуруҳ таркибидан АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари тадқиқот лабораторияси ва бир нечта ҳамкорлар, жумладан, UK SME Gas Dynamics Ltd компанияси ўрин олган.
Синовлар 2030 йилга бориб гипертовушли қурол прототипини тайёрлаш доирасида ўтказилган. Бу келажакда Британия Қуролли кучларига устунлик тақдим этиши кутилмоқда. Синовлар олти ҳафта давом этган. Двигател оддий ракеталарга нисбатан узоқроқ парвоз масофасини таъминлайди.
«Биз тобора хавфли бўлиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва қўшинларимизни келажак технологиялари билан таъминлаш, инновациялар жорий этиш ҳамда рақибларимиздан бир қадам олдинда бўлиш айни вақтда биз учун ҳар қачонгидан муҳимроқ», — дейди Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили.
2024 йил декабрда Dark Eagle номи билан танилган узоқ масофали гипертовушли ракетани (Long Range Hypersonic Weapon) муваффақиятли синовдан ўтказган эди. Ноябр ойи ўрталарида эса Ҳиндистон ўзининг биринчи узоқ масофали гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказган. Ракета ҳар хил турдаги жанговар каллакларни 1500 км масофага етказишга қодир.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади
Ўзбекистон | 17:35
-
Бирлик сари 71 қадам. Туркий лидерлар илк марта Венгрияда йиғилди
Жаҳон | 17:20
-
"Бизнесни ривожлантириш банки" бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Президент академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Жамият | 16:45
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025