Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи тушиши кутилмоқда
Президентга фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери саноат ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар, сифат ва хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.
Тақдимот давомида импорт қилинаётган дориларнинг референт нархларини шакллантиришда турли манипуляцияларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ва таклифлар бўйича ахборот берилди. Ҳозир 7,6 мингта импорт дори воситасидан 4,9 мингтаси референт мамлакатларнинг нарх реестрида мавжуд эмас.
Таклиф этилаётган чора-тадбирларга кўра, 2026 йил 1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи ўртача 40-50 фоизга тушиши кутилмоқда.
Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиқди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидан газ сизиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Энергетика вазирлиги берган изоҳга кўра, 2 ноябр куни «М-25» конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган. Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб юборилган.
Қайд этилишича, ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.
Никоҳдан ажралишларнинг асосий сабаби феъли тўғри келмаслиги экани маълум бўлди
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига парламент сўровини юбориш масаласи
















