Ўтаётган ҳафтда Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва кўплаб соҳаларида қатор ўзгаришлар, янгиликлар содир бўлди.

Тошкентда ўтган медиаҳафталик

23-27 январь кунлари Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. >>> Батафсил

Тошкентда доимий рўйхатдан ўтмаган шахслар ҳам уй сотиб олиши мумкин бўлади >>> Батафсил

Келгуси беш йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қандай янгиликлар кутилмоқда? >>> Батафсил

Марказий банк: Ойликларни банкдан нақд олишда чекловлар йўқ, аммо... бор! >>> Батафсил

"...бўлиши кутилмоқда", "бир кунда ҳал бўладиган масала эмас...": бу каби сўзлар билан иқтисодиёт ривожланармикан? >>> Батафсил

Мактаблар 11 йиллик тизимга қайтади...ми? Масалага ойдинлик киритилди >>> Батафсил

2017 йилда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади >>> Батафсил

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев 2016 йил 11 ноябрь куни Шовот туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Хоразм вилояти иқтисодиётини ҳам модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тиббиёт, туризм, санъат ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга оид аниқ режаларни баён этган эди. >>> Батафсил

Бошқа жабҳаларда

Ўзбекистонда яқин вақт ичида учта янги хусусий телеканал очилади. Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқовнинг сўзларига кўра, электрон ОАВ фаолиятини тартибга солишга жавобгар бўлган махсус ҳукумат комиссияси ўтган ҳафта охирида учта янги каналга фаолият олиб бориши учун лицензия тақдим этган. >>> Батафсил

GM Uzbekistan автомобилларни онлайн сотиш тизимини яратади. GM Uzbekistan, UZINFOCOM, Инха Университети, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ва Турин политехника университети орасида имзоланган меморандум сабаб эришилган. >>> Батафсил

Бундан ташқари, компания 2017 йилнинг 25 январидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлади. >>> Батафсил

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг қатор нашрларида “Қамчиқ довони” билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалишда давом этмоқда. >>> Батафсил

Бундай гап-сўзларнинг кўпайишига Тошкент-Андижон темир йўл қатновининг бекор қилингани ҳам янада туртки берди. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар ҳам масалани янада ойдинлаштирди. >>> Батафсил

Сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент-Андижон-Тошкент поезди февраль ойи бошидан қайтадан қатновга қўйилиши мумкин. >>> Батафсил

Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (Ягона портал) янада ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга янги имкониятлар ва қулайликлар тақдим этиш мақсадида Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлади. >>> Батафсил

Ўзбекистонда яқин йиллар давомида икки фуқароликни киритиш масаласи кўриб чиқилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев айтиб ўтган. >>> Батафсил

Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Transparency International дунёнинг турли мамлакатларидаги коррупция даражасини акс эттирувчи рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон қайси ўринда? >>> Батафсил

Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон шоҳкўчаси билан Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа қайта очилди. 25 январь куни бу ерда йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмларини ажратиб турувчи тўсиқ олиб ташланди. >>> Батафсил

25 январь куни Тошкентда ёзувчи Акбар Мирзонинг “Суиқасд” асари тақдимоти бўлиб ўтди. Янги китоб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни арафасида тақдим қилинмоқда. Китоб воқеалари асосида 1999 йилнинг февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган воқеалар ётади. Ўшанда ваҳобий-террорчилар Ўзбекистон президенти, ҳукуматига ва ҳуқуқни сақлаш органларига қарши тажовуз қилишгани ҳақида ҳикоя қилинади. >>> Батафсил

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси жорий йилда жамоат транспорти йўлкира ҳақини ошириш режалаштирмаяпти. Акциядорлик компания бошқарув раиси Отабек Содиқовнинг сўзларига кўра, компания фаолияти самарадорлигини ошириш, харажатларни оптимизация қилиш натижасида нархлар олдинги даражада қолдирилган. >>> Батафсил

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК халқаро йўналишларда доимий парвозларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Яқин орада Покистоннинг Лаҳор ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳарларига парвозларни қайта тиклаш режалаштирилган. >>> Батафсил

Эслатма: Тошкентда 28 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. >>> Батафсил

Германия пойтахти Берлин шаҳрида «Яшил ҳафта-2017» анъанавий халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ўз ниҳоясига етди. Кўргазманинг 7 куни мобайнида Ўзбекистон вакиллари Европа ва бошқа мамлакатларга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 151,2 млн долларлик ўрта ва узоқ муддатли битимларни имзолашди. >>> Батафсил

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳрини инқирозли вазиятларда бошқариш маркази, пойтахт аҳолисини кутилмаган ҳодисалар рўй берганда огоҳлантириш иншоотларини ташкил этиш қарорининг лойиҳасини эълон қилди. >>> Батафсил

Жамиятда учраётган муаммолар

Китобхонликнинг бугунги даражасида мавжуд муаммолар бор. Ўзбекистонлик таниқли блогербу ҳақида гапирар экан, олдиндаги тўсиқларни енгиш ҳамда одамларга маърифат улашиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. >>> Батафсил

Жойларда табиий газ ва электр таъминоти муаммоси борлиги ва уни бартараф этиш учун олиб борилаётган ишлар ҳақидаги мақолалар ўқувчиларимизни бефарқ қолдирмади. Таҳририятимизга турли мазмундаги мактублар йўлланмоқда.  >>> Батафсил

Андижонда 3 ой илгари очилган савдо марказида даҳшатли фожиа рўй берди. Савдо марказида бола кўтарган аёлнинг эскалаторда қоқилиб кетиб, боласини пастга тушириб юборгани акс этган. Бунга сабаблар нимада? Видео >>> Батафсил

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ходими Улуғбек Авазов ва Қашқадарё вилояти энергия сотиш департаманти мутахассиси Шавкат Холовларга ОЧИҚ ХАТ йўлланди. >>> Батафсил

Шаҳрисабзлик ва самарқандлик шифокорлар ўлаётган уч ярим яшар қизчанинг ҳаётини сақлаб қолишди >>> Батафсил

Ўзбекистон спортида

Мельбурнда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг нимчорак финалида Денис Истомин ўз иштирокини якунлади. >>> Батафсил

UzReport телеканали қошида янги футбол телеканали иш бошлайди. У Futbol TV деб ном олади. Манбага кўра, телеканал раҳбарияти фаолиятни юритиши учун тегишли идоралардан лицензия ва рухсатномаларни олган. >>> Батафсил

Бундан ташқари Futbol TV телеканали эфирга чиқадиган муддат маълум бўлди. >>> Батафсил

БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. >>> Батафсил

Тошкентнинг «Локомотив» клуби сардори Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари борасида гапириб ўтди. >>> Батафсил

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон от спорти федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда от спорти федерациясига янги раис тайинланди. >>> Батафсил

«Бухоро» маслаҳатчи-мураббийи сифатида клуб расмий сайтида таништирилган Вадим Абрамов аслида бу лавозимда расман ишламаслиги ҳақида гапириб ўтди. >>> Батафсил