Сенатнинг 18-ялпи мажлиси ўз ниҳоясига етди. 28 февраль ва 1 март кунлари сенаторлар кун тартибга киритилган 23та масалани кўриб чиқишди. Йиғилишда жамият ва давлат аҳамиятига молик 23та масала нима эди?
23та масала шулар қаторида Омбудсман, Адлия вазири ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг ахбороти тингланди, Бош вазир ва унинг ўринбосарларига турли мавзуларда парламент сўровлари юборилди.
Сенат раиси ўз нутқида мактаб дарсликлари, китоб нашрларини танқид қилган бўлса, сенатор Низомхўжаев мутахассислик фани бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган барча абитуриентларнинг кириш имтиҳонларидаги муваффақиятсизлиги айнан дарсликларнинг мукаммал тузилмагани, ортиқча маълумот ва эски услубда ёзилганини важ қилди. Шу боисдан Бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборилди.
Сенат маъқуллаган бошқа қонун «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида» бўлди. Аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилашнинг асосий ғояси эркак ва аёллар бепуштлигининг олдини олиш ва даволаш тизимини қонунчилик базасини мустаҳкамлашдан иборатлиги таъкидланди. Сенаторлар қонуний никоҳда бўлган эр-хотинга ЭКО, яъни сунъий экстракорпорал уруғлантириш йўли билан фарзандли бўлишни маъқуллади.












