Ўзбекистондаги турк жамоатчилиги «Сардоба» жабрланувчилари учун 80 минг доллар ўтказиб берди
Ўзбекистонда яшаётган турк диаспораси вакиллари «Сардоба» фалокати туфайли қийин вазиятда қолган сирдарёликлар учун хайрия акцияси ўтказиб, 686,5 млн сўм ва 10,3 минг доллар маблағ йиғишди.
Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Довуд Гази Бенли берган маълумотга кўра, йиғилган маблағ Ўзбекистон ҳукумати томонидан Сардоба учун очилган расмий ҳисобга ўтказилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги турклар ва турк тадбиркорлари, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси (УТИД) ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида «Туркиядан саломлар! Сардоба, биз биргамиз!» номли жамғарма фалокатнинг дастлабки куниданоқ ташкил қилинган эди.
«Акция давом этмоқда ва келгусида йиғиладиган моддий ёрдам такрор эълон қилиниб, расмий ҳисоб рақамига ўтказилади. Ўзбекистонда яшайдиган турклар ҳар қандай вазиятда ҳар доим Ўзбекистонлик биродарларимизга далда бўлишда давом этадилар», – дейди Довуд Гази Бенли.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба фалокати жабрланувчилари учун россиялик тадбиркор Алишер Усмонов 10 млн доллар ажратган.
Қирғизистон минг тонна цемент, юз тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғидан иборат инсонпарварлик ёрдами юборди.
АҚШ ҳукумати ва USAID юз минг доллар тақдим этишини маълум қилган.
Хориждаги ўзбекистонликлар ва бошқа мамлакатлар фуқаролари GoFundMe платформаси орқали ҳозирга қадар 19 минг долларга яқин маблағ йиғишди.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
00:32 / 04.12.2022