Тошкентда яна 18 кишида вирус аниқланди. Наманган вилоят ИИБнинг икки ходими шифохонага ётқизилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 52 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганини маълум қилди.
«2020 йил 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтоҳур филиали ходими), 3 нафари Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда Ўзбекистонда Covid-19`дан даволанаётган беморлар сони 1030 нафарни ташкил этмоқда.
Бугун соат 10:00 ҳолатига беморлар сони 21 нафарга ортгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча – 7 июнь куни кунлик янги ҳолатлар рекорд даражада кўп қайд этилди: беморлар сони бир кунда 237 нафарга ортиб кетди. Улардан 217таси аҳоли орасида, 195 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Наманганда бир нафар ички ишлар ходимида вирус аниқлангани ҳақида 6 июнь куни хабар берилган эди. Ўша куни «Ўрикзор» бозори вирус ўчоғига айлангани айтилганди.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
21:11 / 11.11.2024