Жаҳон | 17:08 / 26.10.2020
8425
1 дақиқада ўқилади

ЕИ билан муносабатлар кескинлашиши ортидан турк лираси курси рекорд даражада тушиб кетди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Франция президентига нисбатан кескин баёнот бериши ҳамда ЕИнинг бунга муносабати сабабли душанба куни лира қадри 1 фоизга пасайди.

Фото: Murad Sezer / Reuters

Туркиянинг Евроиттифоқ ва АҚШ билан муносабатлари кескинлашиши ортидан турк лирасининг АҚШ долларига нисбатан қиймати рекорд даражада тушиб, 1 доллар учун 8 лирани ташкил этди.

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Франция президентига нисбатан кескин баёнот бериши ҳамда ЕИнинг бунга муносабати сабабли душанба куни лира қадри 1 фоизга пасайди.

Франция ўтган ҳафтада Эрдўғаннинг мамлакат президенти Эмманюэл Макрон тўғрисидаги сўзларидан сўнг Туркиядаги элчисини чақиртириб олди. Макроннинг мусулмонлар шаънига айтган гапларидан кейин Эрдўған Франция президенти "руҳан даволаниши" кераклигини айтганди.

 Париж ва ЕИ раҳбарияти унинг бу сўзларини қўполлик деб топди ҳамда Эрдўғандан Евроиттифоққа нисбатан ҳурматда бўлишга чақирди.

 Бундан ташқари, Эрдўған 25 октябрь куни Туркия Америка санкциялари таҳдидига қарамасдан Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларидан воз кечмаслигини таъкидлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид