Қашқадарё вилояти Муборак туманида Isuzu юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 4 сентябрь тунда А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобиль йўлининг 100-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Шаҳрисабз-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб бораётган Isuzu юк машинаси қарама-қарши йўналишдан келаётган Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда, Cobalt ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Isuzu ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув олиб борилмоқда.
Қашқадарёда «Нексия» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси вафот этди







