Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Азиз Аҳмаджонов 28 ноябр куни вазифасидан четлатилган. Kun.uz манбасига кўра, у беш кундан бери ишга чиқмаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, интернетда тарқалган видеомурожаатларга алоқадор барча ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Бу текширувлар натижасида Қува тумани ички ишлар бўлимининг яна бир нечта мулозими интизомий жавобгарликка тортилган бўлиши мумкин.

Собиқ инспектор Қува туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари устидан арз қилди

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хизмат текшируви якунланмагани боис майор Азиз Аҳмаджонов ва бошқа мансабдор шахсларнинг лавозимидан четлаштирилганини тасдиқлай олмаслигини, текширув якунлари бўйича расмий маълумот берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қува тумани Байналмилал маҳалласи профилактика инспектори лавозимида ишлаган, айни пайтда вазифасидан четлаштирилган собиқ ходим Нозимжон Нишонов 9 ноябрь куни Facebook орқали ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда вазирликнинг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи Мухтор Мирзаевга видеомурожаат билан чиққанди.

Мурожаатда Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмаджоновга нисбатан қатор айбловлар янграган.

Вазирга арзномалар: Собиқ инспекторлар далиллари борлигини айтмоқда

Нозимжон Нишоновга кўра, профилактика инспекторлари ҳар куни беш кишига жарима ёзишга мажбурланади, баъзи вақтларда ҳар бир ходимдан 55 минг сўмдан йиғиб олинади.

Унинг айтишича, Аҳмаджонов қарийб 100 бош қорамол учун мўлжалланган молхона қурилишида профилактика инспекторларини ишлатган, ҳар бир ходимга қайсидир қурилиш материалини олиб келиш бўйича солиқ солган, йўриғига юрмаган “участкавой”ларни шахсий таркиб олдида таҳқирловчи сўзлар билан камситиб, ҳақорат қилиб