Муҳокамага қўйилган Конституция лойиҳасига кўра, 13-модда кенгайтирилиб, унга қуйидаги қоидалар қўшилиши кутиляпти:
- Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак.
- Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади.
Конституциявий комиссиянинг билдиришича, 2020 йил 22 июндаги 6012-сонли президент фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари миллий стратегиясида белгиланган «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган тамойил ушбу норманинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатган.
Шу билан бирга, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устунлиги тамойилини янгиланаётган Конституцияда аниқ ифода этиш зарурлиги таклиф этилди.
Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлиши керак. Ҳеч бир муносабат ҳуқуқий ечимсиз қолмаслиги шарт. Аммо ижтимоий муносабатлар жуда кенг. Ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу тамойил одатда жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида кенг қўлланилиб келинмоқда. Эндиликда ушбу тамойилнинг Конституцияда мустаҳкамланиши унинг қўлланилиш доирасини кенгайтиради ва инсон иштирок этиши мумкин бўлган ҳар қандай ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга талқин этиш имконини беради.
Давлат ва инсон ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги келиб чиқадиган ноаниқликлар, табиийки, турли тушунмовчилик ва шикоятларнинг ошишига олиб келади. Фуқароларнинг сарсон саргардон бўлиб юришига сабаб бўлади.
Масалан, 2021 йилнинг 12 ойи










