Ўзбекистонда суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Республикада суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади. Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмас.
Шунингдек, судьялар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирор тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
«Судьялар тўғрисида»ги қонунда ўз аксини топган ушбу нормаларнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон конституциясининг 112-моддаси ҳисобланади. Таклиф этилаётган ўзгаришга кўра, 112-модданинг жорий талқинидаги «Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирор-би р тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади» деган жумладан «одил судловни амалга ошириш борасидаги» деган сўзлар чиқариб ташланади.
Шу моддадаги «Судья ваколат муддати тугагунга қадар судялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин» деган жумла қуйидаги жумлага алмаштирилади:
«Судьяларни алмаштириб бўлмайди. Уларнинг ваколатлари фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин».
Хўш, бу ўзгариш амалдаги моддадан қайси жиҳатларига кўра фарқланади? Энг муҳими, у фуқароларга нима беради?
Қайд этиш керакки, «2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» президент фармонида фуқаронинг ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш «Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш











