Украинада урушнинг 301-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский уруш бошидан буён илк хорижий сафарини АҚШга амалга оширди. У Жо Байден билан учрашди ва Конгресс қаршисида чиқиш қилди;
  • АҚШ Украинага 1,85 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида расман эълон қилди. Бу пакет доирасида Украинага илк бор Patriot тизимлари етказиб берилади — бу Украина анча вақтдан буён сўраб келаётган ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими ҳисобланади. Байден ҳам Patriot етказиб берилишини тасдиқлади.
  • Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий чақирув ёшини босқичма-босқич оширишни таклиф қилди – муддатли ҳарбий хизматга ҳозиргидек 18 ёшдан 27 ёшгача эмас, балки 21 ёшдан 30 ёшгача олишни. У шунингдек қуролли кучлар сонини 1,5 миллион кишига етказиш (350 мингга кўпайтириш) ташаббусини билдирган;
  • Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида Владимир Путин ҳам чиқиш қилди — хусусан, у «мамлакат барчасини бериши» ва қуролли кучларни молиялаштиришда ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини айтди;
  • Донецкда «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин яраланди. Baza маълумотига кўра, у туғилган кунини нишонлаётган ресторан ўққа тутилган. Рогозиннинг ўзи бел соҳасидан яраланганини маълум қилган. Шифокорлар Рогозиннинг умуртқасидан снаряд парчасини олиб ташлолмаган;
  • Давлат думаси қўпорувчилик ҳамжамияти ташкил этиш, диверсия ҳаракатларига ўқитиш, уларга кўмаклашиш, молиялаштириш ҳамда тарғиб этиш учун умрбод қамоқ жазоси қўллашни кўзда тутувчи қонунни қабул