Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:29 / 05.02.2023
24909
6 дақиқада ўқилади
Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашинуви, Киевда беларуслик кўнгиллининг дафн маросими. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 346-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ва Украина асирлар алмашинуви ўтказди. РФ мудофаа вазирлиги 63 ҳарбий озод этилгани, улар орасидаги айримлар «муҳим тоифа»га мансублигини айтган. Украина президенти офиси раҳбари 116 киши асирликдан уйга қайтгани ҳақида маълумот берган.
- «Укрэнерго» нимстанциясида кун давомидаги иккинчи авария оқибатида Одесса тўлиқ электрдан узилди.
- Белгород областининг Борисовка қишлоғида зарбалар оқибатида заводда ёнғин чиқди, бу ерда Қрим кўприги учун ҳам конструкциялар ишлаб чиқарилган. Регион раҳбари чекланмаган муддатга террорчилик таҳдидининг «тўқсариқ» даражасини эълон қилган.
- АҚШ бош прокурори «Царьград» телеканали асосчиси Константин Малофеевнинг мусодара қилинган 5,4 миллион доллар маблағини «Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун» Давлат департаментига йўналтиришга рухсат берди. Бу Америка ҳукуматининг санкциялар остидаги россияликларнинг активлари бўйича илк шундай қарори бўлди.
- Канада Россиядаги журналистлар, нашрлар ва артистларга «дезинформация ва пропаганда тарқатганлик» учун санкциялар қўллади. Дима Билан, Полина Гагарина ва Михаил Галустян кабилар ҳам санкцияга учраган.
- Bloomberg маълумотига кўра, Германия Швеция ҳукуматидан немислар томонидан ишлаб чиқарилган IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва улар учун ракеталарни Украинага юборишни сўраган.
- ЕИ Россия нефт маҳсулотлари учун бир баррелга 100 доллар даражасида юқори нарх белгилаб қўйди. «Катта еттилик» мамлакатлари ҳам шундай чекловлар борасида келишиб олган.
Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви.
Украина бош штаби матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон бўйлаб зарба оқибатлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Ҳорливка ва Нова Каховка ўққа тутилиши оқибатлари
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Владимир Гердо / ТАСС
Владимир Гердо / ТАСС
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Николай Тришин / ТАСС
Украина армиясидаги беларуслик кўнгиллининг дафн маросими
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Одессадаги ҳаво тревогаси чоғида дарс ўтаётган болалар
Nina Liashonok / Укринформ / Abaca / Sipa USA / Vida Press