Жаҳон | 15:44 / 29.06.2023
26036
4 дақиқада ўқилади

Россияликлар вертолётларга, украинлар дронларга таянмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 490-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • The New York Times нашри АҚШ махсус хизматлари маълумотига таяниб, генерал Сергей Суровикин Пригожиннинг исён уюштириш режасидан хабардор бўлгани ҳақида ёзди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни «спекуляция ва ғийбат» деб атади. The Moscow Times нашри ўз манбасига асосланиб, Суровикин қўлга олингани ҳақида хабар тарқатган, аммо бу маълумот ҳозирча расмий манбаларда тасдиқланмаган.
  • Иваново области губернатори Вагнер ХҲК исёни вақтида уриб туширилган Ил-22 самолёти экипажи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Регион раҳбари бортда неча киши бўлганига аниқлик киритмаган.
  • Россия расмийлари илк марта «диверсантлар»нинг Белгород областига июн ойи бошида амалга оширган рейди оқибатида ҳалок бўлганлар борлигини тан олди: 14 киши ҳалок бўлган, 10 киши асир тушган.
  • Краматорскда россияликлар ракетаси зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарни ташкил этди, яна 60 дан ортиқ киши жароҳатланган. Кремлдагилар РФ қуролли кучлари фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаслигини таъкидлаган. Россия мудофаа вазирлиги Краматорскда Украина қуролли кучлари ҳарбийлари дислокация манзили нишонга олинганини иддао қилди.
  • Одесса суди Миколайив области прокуратурасининг собиқ раҳбари Геннадий Германни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилди. Тергов маълумотларига кўра, Герман Россия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ва уларга Украина қуролли кучлари ҳамда региондаги вазият ҳақида маълумот етказиб турган.

Кун кадри. Донецк ўққа тутилиши оқибати

Аннексия қилинган «ДХР» аҳолиси вакили Донецк ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлди
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги россиялик вертолётчилар 

Россиялик ҳарбий хизматчи украинларнинг қарши ҳужумида асосий жанглар кетаётган Запорижжя областида Ка-52 «Аллигатор» русумли разведка-зарбдор вертолётида
Россиянинг Ка-52 жанговар вертолёти Украина билан урушда фаол қўлланмоқда. РФ мудофаа вазирлигининг «Звезда» нашри қайд этишича, «Аллигатор» «рақибнинг танклари, жанговар техникалари, жонли кучлари ва вертолётларини йўқ қилиш»га, шунингдек разведка мақсадлари, десантчиларни ўт очиб қўллаб-қувватлаш ва патруллик учун мўлжалланган.
Украина разведкаси россияликларнинг Ка-52 вертолётлари йўқ қилингани тўғрисида хабар берган, масалан, Псков областидаги аэродромда.

Донецк областида дрон учираётган украиналик аскарлар 

Донецк областидаги фронт чизиғида дрон учиришга тайёрланаётган украиналик ҳарбий — улар разведка маълумотлари йиғиш, юклар етказиш ва рақиб позицияларига зарба бериш учун қўлланади.
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Мавзуга оид