Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берди. Тошкентда «Ипподром» номи билан машҳур бўлган ҳудуддаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин содир бўлди. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди. Куннинг шу ва бошқа муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
«Участкавой»ларга кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш топшириғи берилди
Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берди. У «300 та» қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқишни буюрган.
Хусусан, аудиода Аброр Худойбердиев дайди топмаган ходим қариндошини ёки ўзини дайди сифатида «ёпиши» бўйича айтган.
ИИВ матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳолат ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
2024 йилдан буён вилоят ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исомиддин Исманов Бобур шаҳарчасидаги 20 сотих ерни ҳужжатлаштириб олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган. У бу пулни ўз уйида олаётганида қўлга тушди.
5 апрел куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди, ҳоким ўринбосари процессуал тартибда ушланган.
Тошкентдаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин юз берди
5 апрел куни Тошкентда «Ипподром» номи билан машҳур бўлган ҳудуддаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин
















