Пойтахт ҳокимлиги 2034 йилгача берилган реклама паспортларини бекор қилмоқчи: тадбиркор ва давлат органлари ўртасида ҳуқуқий баҳс юзага келди
Тошкент шаҳрида дизайн-код кучга киргач, Рақамли ривожланиш департаменти кўп қаватли уйлар томига ўрнатилган реклама конструкцияларини демонтаж қилиш бўйича тадбиркорларга талабномалар юбора бошлади. Тадбиркор Kun.uzʼга юборган мурожаатида реклама жойлари учун давлатга юз миллионлаб сўм тўлаганини, реклама паспортлари эса яна бир неча йил амал қилиши кераклигини айтмоқда.