20:21 / 20.05.2017
65026

Ўзбекистон ҳафталиги: Тиним билмаётган Мирзиёев, Андижонда оммавий заҳарланиш, янги автомобиль заводи ва бошқа хабарлар

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Кун.uz дайжестида эслатиб ўтилади.

Ўзбекистон ва дунё

Фото: Синьхуа

«Бир макон, бир йўл» Форуми

Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда 28 давлат раҳбари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Ушбу Форум доирасида давлат раҳбари кўплаб ҳамкасблари билан мулоқотда бўлди. Жумладан, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан ўтказилган музокаралар икки давлат дўстлигини янада мустаҳкамлашга, истиқболда амалга ошириладиган ишлар заминига пойдевор бўлишга улкан ҳисса қўшди.

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи: қисқача тафсилотлар ва рақамлар

Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айланмасини 10 млрд долларгача оширмоқчи

Шавкат Мирзиёев Пекинда давлат раҳбарлари йиғилишида нималарни гапирди?

Президентнинг Хитойга 5 кунлик сафари. Фотожамланма

Президентнинг Хитойга сафари якунлари. Муҳим келишувлар ва сармоялар

Президент ва биринчи хонимнинг Хитой сафаридан норасмий суратлар

Мазкур Форум ва унга тааллуқли бошқа янгиликларнинг тўлиқ тафсилоти билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи

Фото: President.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди. Давлат раҳбари Туркманистоннинг "Аваза"сида дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди. Сўнгра икки давлат раҳбарининг яккама-якка суҳбати бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлди. Айтиш мумкинки, Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди.

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонига бориши маълум бўлди. У ташриф давомида Тожикистон президенти билан учрашади, Трамп билан бирга тушликда бўлади. 

Ўзбекистон Халқаро армия ўйинларида илк бор иштирок этади

Даниялик машҳур архитектор Тошкентга келди

Ўзбекистон ҳаёти

Фото: kun.uz

Академик Эдвард Ртвеладзе «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди

Қоидабузар ҳайдовчилар аксилрейтингининг Топ-5 лиги эълон қилинди

Ўзбекистонда “Пежо Ситроен” автомобиллари ишлаб чиқарилади

Андижонда музқаймоқдан оммавий заҳарланиш рўй берди. 200га яқин киши шифохонага тушди. Вазирлик мазкур эпидемик вазият юзасидан сўнгги маълумотларни берди. 

Илк марта. Андижондаги киностудия долзарб мавзуда тўлиқ метражли фильм суратга олди

Хива ва Шаҳрисабз вилоят даражасидаги шаҳарларга айлантирилди

Қашқадарёда ташқи бозорларга “Айсберг” экспорт қилиш бошланди

Эндиликда газни тадбиркорлардан сотиб олиш имкони яратилади

Ўқув муассасалари ҳарорати, эшик ва деворлар ранги ҳамда ўсимликлар турларига доир янги қарор

Ўзбекистонликлар тунда осмонда номаълум жисмни кўришди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Самарқандга чипталар нархини рекорд даражада пасайтирди

2000 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор ўз бизнесларини интернет орқали рўйхатдан ўтказди

Яккасарой туманида ноқонуний қурилмалар бузилмоқда (суратлар)

Президент Сирдарёда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари вилоятдаги Сардоба сув омбори билан танишуви чоғида Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида янги компания тузилишини маълум қилди. Шунингдек, у Сардоба сув омбори билан катерда танишди (видео) 

Шавкат Мирзиёев Гулистонда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳасини ҳам бориб кўрди. Давлат раҳбари, шунингдек, шаҳардаги Sirdaryo Best Fashion корхонасига ташриф буюрди. У Мирзаобод туманида бўларкан, Сирдарёда соя етиштириш кўпайтирилиб, экспортга чиқарилиши ҳақида гапириб ўтди. Шу куни президент Шавкат Мирзиёев вилоятнинг Ховос туманида ҳам бўлди. 

Лавозимий ўзгаришлар

Фото: Getty Images

Тошкент давлат техника университетига янги ректор тайинланди

Водийда ишчи гуруҳ текшируви. Туманлар раҳбарлари ишдан олинмоқда

"Тошшаҳартрансхизмат"га вақтинчалик бошқарув раиси тайинланди

Шавкат Мирзиёев молия вазирига янги ўринбосар тайинлади

4 ойга бормай ишдан олинган Избоскан тумани ҳокими ўрнига янги раҳбар тайинланди

Норин туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда “Халқаро электралоқа ва ахборотлаштириш жамияти куни” мавзусида ўтказилди

Ўзбекистонда сониясига 200 гигабитлик интернет – афсона бўлмайди

“Ўзбектелеком” оптик толали кабелларни ишлаб чиқаради

Ўзбекистонда телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа компаниясини ўзгартириш мумкин бўлади

Ўзбекистонда янги TAS-IX пайдо бўлади

Аҳоли қайси алоқа операторининг мобил хизматидан кўпроқ шикоят қилмоқда?

Тошкент метросида мобил алоқа ва интернет пайдо бўлади

Спорт

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Азиз Ҳайдаров «Аш-Шабоб»дан кетди

41 ёшли Оксана Чусовитина Ўзбекистонга яна бир олтин медаль олиб берди

“Uzbek Tigers” “Cuba Domadores”га 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди

12 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида «Ислом бирдамлиги ўйинлари» бошланди. Ўзбекистон ва яна 53 давлат вакиллари иштирок этаётган турнир 22 май кунига қадар давом этади. Ўзбекистон вакиллари мазкур мусобақада спортнинг турли йўналишлари бўйича муносиб иштирок этиб келишмоқда. Ўйинларнинг батафсил шарҳи, янгиликлари ва жадвали билан қуйида танишишингиз мумкин

Қизиқарли мақолалар

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда контракт нархи қанча?

Ўзбекистоннинг саёҳат қилишга арзигулик 19та ажойиб маскани

Топ-5: Ўзбекистонда қайси касб эгаларига эҳтиёж катта? 

Ўзбекистонда энг юқори неча баллик зилзила бўлиши мумкин?

Амалдорларга нисбатан хизмат текширувлари қандай ўтказилади?

Олимлар олдидаги сунъий тўсиқлар: аҳли ориф зиммасига юклатилган вазифа нима?

Top