Якунланиб бораётган 14 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги баҳсли ҳудудларни ўрганди

Фото: Sputnik
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 йилнинг 5-14 октябр кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди.
>>> Батафсил.
Андижон шаҳрида муҳташам “Ўзбегим” савдо ва хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади

Бугун Андижон шаҳрида замонавий кўринишдаги “Ўзбегим” савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга жамоатчилик ва аҳоли вакиллари ташриф буюрдилар.
>>> Батафсил.
Асад Сурия инқирозини ҳал этиш йўлини маълум қилди

Фото: RIA
Сурия президенти Башар Асаднинг баёнот беришича, Сурия инқирозига барҳам бериш учун тўғри келган одам билан эмас, балки ер юзидаги террорчиларга қарши кураша оладиган ва таъсирли сиёсий кучлар билан музокаралар олиб бориш лозим.



















