Ҳайфсан олган қўмита раҳбари туман ҳокимлигига туширилди
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбари Абдусаматов Бахтиёр Ҳасанович Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланган.
У президент Шавкат Мирзиёевнинг март ойидаги ташрифи давомида ишдан олинган Мираъзам Мирқосимовнинг ўрнида иш бошлаган.
Абдусаматов Бахтиёр 2013 йилдан буён қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди. У ундан олдинроқ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши вақтида Абдусаматовга ҳайфсан берилганди. У бошқа бир қатор раҳбарлар қаторида белгиланган талаблар ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентини қўпол равишда бузилишига йўл қўйгани айтилганди.
Бундан олдинроқ худди шу мажлис вақтида ишдан олинган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
09:59 / 14.12.2024
Юнусобод бозорида қайта қуриш ишлари бошланади
08:50 / 14.12.2024
Тошкентнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади
19:53 / 11.12.2024