21:20 / 02.11.2019
0
7834

Тошкентда йиғилган ШҲТ ҳукумат раҳбарлари, солиқ соҳасидаги ўзгаришлар, Ироқ жанубидаги тартибсизликлар ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 2 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

·       ШҲТ ҳукумат раҳбарлари учрашувида якуний ҳужжатлар имзоланди

·       Арипов: «Хитойнинг ШҲТ доирасида халқ дипломатияси институтларини ташкил этиш таклифини қабул қиламиз»

·       Владимир Норов: «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли транспорт тармоғининг муҳим бўғинига айланади»

 

Иқтисодиёт ва молия

·       Акциядорлик жамиятлари мулклари арзон-гаров сотиб юборилишига чек қўйилади

·       Президент «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунни имзолади

·       2020 йилда фойда солиғи ставкаси оширилиши кутиляпти

·       Якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий корхоналарга солиқ солиш тартиби ўзгаради

 

Жамият

·       ИИВ: ЙПХ ходимининг ҳаракатларини тасвирга олиш тақиқланмаган

·       Меҳнат вазирлиги: Давлат хизматчиларининг иш вақти меъёрлари янада такомиллаштирилади

·       Ҳам қиммат, ҳам навбат — спикер ўринбосари авиачипталар ҳақида

·       Нега Ўзбекистондаги сайловларда электрон овоз бериб бўлмайди? МСК вакили изоҳ берди

 

Долзарб мавзулар, таҳлилий мақолалар

·       Турдимов: «Айрим жойларда симёғоч электр симини эмас, симлар симёғочни ушлаб турибди»

·        «Марказий сайлов комиссияси ҳукумат қўлидаги ўйинчоқ эмас» – МСК раиси ўринбосари

·       «Улар ўзини ахлоқ дарвозасида қоровулдек тутишмоқда» — Бадиий кенгашда давлат телеканаллари кескин танқид қилинди

·       «22 йилдан бери Африкадаман» – «Суюнчи»даги Назира билан суҳбат

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Ироқ жанубидаги тартибсизликлар вақтида 120 киши жароҳатланди

·       Помпео Ироқ ҳукуматини намойишчилар талабига қулоқ солишга чақирди

·       АҚШ журналистларга нисбатан зўравонликларга чек қўйишга чақирди

·       Франция полицияси ичида 31 покистонлик муҳожир бўлган юк машинасини ушлади

·       Суриянинг Телл-Абъяд шаҳридаги портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Дилмурод Набиев энди Ўзбекистон волейбол федерациясини ҳам бошқаради

·       Сардор Рашидов терма жамоага таклиф этиладими? Вадим Абрамов жавоб берди

·       Жанубий Африка регби бўйича жаҳон чемпиони бўлди

·       Роналдунинг онаси: «Мафия ўғлимга «Олтин тўп»ни қўлга киритишига тўсқинлик қилмоқда»

·       Италияда Турин дербиси, «Тоттенҳэм»да яна жиддий ўйин. Ҳафта ўйинлари анонси

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top