Президент мурожаатномасида тиббиёт ходимларига зўравонлик ҳолатларини қоралади
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, шифокорларга нисбатан бўлаётган зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди.
«Шифокорларимизнинг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини кучайтириш, худди ўқитувчиларники каби тиббиёт ходимларининг ҳам обрўсини кўтаришимиз, уларга муносабатни ўзгартиришимиз керак.
Ижтимоий тармоқларда уларга нисбатан бўлаётган зўравонликларни кўриб қоламиз. Бу бизнинг менталитетимизга умуман тўғри келмайдиган ҳолат, буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Шунинг учун шифокорларнинг мақомини, обрўсини оширимиз шарт. Худди ўқитувчиларга қилганимиз каби шифокорларга ҳам муносиб меҳнат шароити яратиш учун амалий ишлар қилишимиз лозим», деб таъкидлади президент.
Маълумот учун, сўнгги бир ой ичида Сирдарёда тез тиббий хизмат ходимига тажовуз қилинди, Наманганда бемор қариндошининг тажовузи оқибатида шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди, Сурхондарёда эса ҳамшира беморнинг бувиси томонидан калтакланди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
12:19 / 10.09.2024